Иш жойларига тақсимлаш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ БАРЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, КОНЦЕРНЛАР, КОРПОРАЦИЯЛАР, БАНКЛАР, ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАР, ҚЎШМА ВА ХУСУСИЙ КОРХОНАЛАР РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ МЕХАНИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

 

деканати 2015/2016 ўқув йилида бакалавриат йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни ҳамкорлик шартномалари асосида иш жойларига тақсимлашга киришганлигини маълум қилади.

Университетнинг замонавий билимларини мукаммал эгаллаган битирувчи бакалавр ва магистрларига эҳтиёжи бўлган корхона раҳбарларидан битурувчиларга келгусидаги иш жойини танлашида кўмаклашиш мақсадида уларга яратиб берилиши мумкин бўлган имкониятлар(маош, тураржой билан таъминлаш ҳамда бошқа имтиёзлар) ҳақида факультет раҳбариятига жорий йилнинг 3-мартига қадар талабнома ва сўров хати билан мурожаат қилишларини сўраймиз. 

 

Маълумот учун телефон:(8-371) 246-02-30 Факс:(8-371) 227-15-54 

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий университети механика-математика факультети.

www.nuu.uz, marketing_nuuz@mail.ru.

 

Ўзбекистон Миллий университети механика-математика факультетини 2015/2016 ўқув йилида битираётган бакалавр ва магистрлар ҳақидаги маълумотлар:

elon-yarmarka_2016.pdf